Узбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг замонавий ахволи

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Президентимиз И.А.Каримов «Тадбиркорлик – иқтисодий тангликдан олиб чиқишнинг, иқтисодий тараққиетга олиб боришнинг асосий иқтисодий воситаси, тараққиет локомотиви»,

[2]

– деб дтаъкидлаган эдилар.

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви жараени устун даражада тадбиркорлик фаолиятининг фаоллиги билан белгиланади. Тадбиркорлар ишлаб чиқариш омилларидан оқилона фойдаланишлари ва самарали фаолият юритишлари билан ажралиб турадилар. Кичик бизнес фаолиятини фаоллаштириш тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий моҳиятини чуқур назарий жиҳатдан билиш ва ўрганишга бо

ғлиқдир.

Мамлакатимизнинг иқтисодчи олимларидан А.Ўлмасов ва М.Шарифхўжаевлар, «Тадбиркорлик фақат пул топиш эмас, балки яратувчанлик фаолияти орқали даромад олиш омилидир»[3], - деб таъкидлаб, шунингдек, тадбиркорлик шунчалик бир фаолият эмас, балки даромад топишга мўлжалланган иқтисодий фаолият бўлиб, агар у фаоллашмаса иқтисодий ўсиш рўй бермаслигини асослайдилар ва улар айнан тадбиркорликнинг сифат жиҳатига эътиборни қаратадилар.

Ш.Шодмонов «Тадбиркорлик фаолияти – шакли ва соҳасидан қатъий назар фойда олиш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадига қаратилган иқтисодий фаолиятдир», - деб таъкидлайди.[4] Ҳ.Абулқосимов эса тадбиркорликни «Қонун йўли билан ман қилинмаган . иқтисодий унумли фаолият тури»[5], - деб [6]таърифлайди.

Тадбиркорлик фаолиятининг моҳиятини очишда Қ.Муфтайдинов томонидан берилган таъриф ўзига хослиги ва кенг қамровлиги билан ажралиб туради. «Тадбиркорлик иқтисодий фаолиятни ҳаракатлантирувчи кучи сифатида иқтисодий маховик бўлиб, бозор иқтисодиети шароитида тадбиркорлик фаолиятини ва истеъмол талабларини эътиборга олган ҳолда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлайди»

1

6

, - деган

ғояни илгари суради.

Ушбу таърифда муаллиф бошқалардан фарқли ўлароқ тадбиркорликка иқтисодий фаолиятни ҳаракатлантирувчи кучи сифатида такрор ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаши, унинг самарадорлиги эса турли механизмлардан фойдаланиш даражасига боғлиқ эканлигига алоҳида урғу бермоқда.

Бизнинг фикримизча, тадбиркорликнинг ўз иқтисодий табиати мавжуд бўлиб, ушбу мавжудлик унинг икки томонлама хусусиятида намоен бўлади: бир жиҳатдан тадбиркорлик мулкчилик сифатида бўлса, иккинчи томондан, тадбиркорлик хўжаликни оқилона юритиш ва бошқаришдир.

Ўтказилган тадқиқотлар ва илмий таҳлилларимиз натижасида шунга амин бўлдикки, тадбиркорлик:

бир томондан, тадбиркор мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган ҳолда, ўз мулкидан капитал сифатида фойдаланиб, тижорат билан шуғулланиб, янги усул ва юқори технологияларни қўллаган ҳолда бойликдан бойлик орттиради. Бу эса, ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий қудратини оширади.

Иккинчи томондан, ушбу усулни амалга ошириш устун даражада тадбиркорнинг ташкилотчилик даражасига боғлиқ бўлади. Тадбиркорнинг даромад олиши ва миқдори товарларга бўлган талаб билан узвий боғлиқ. Тадбиркорнинг бозорда ўз ўрнини топа олиши ва муваффақиятга эришиши маркетинг тадқиқотларини ўтказишдаги фаоллик, ташаббускорлиги даражасига бевосита боғлиқдир.

Таҳлилларимизга асосланиб, тадбиркорликка қуйидагича таъриф берамиз:

тадбиркорлик иқтисодий категория сифатида мулкчиликнинг турли шаклларига ва янги технологияга асосланган даромад орттиришнинг ташаббусли фаолияти бўлиб, у бозор шароитида ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро оқилона алоқадорлигини таъминлаш эвазига хўжалик фаолиятини юритиш ва бошқаришда бозор иқтисодиетининг муҳим дастаги сифатида амал қилади.

Перейти на страницу: 1 2 3 4