Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини давлат томонидан куллаб кувватлаш. Чет эл тажрибаси.

Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг биринчи йилларидан кичик бизнесни ривожлантиришга берилаетган эътибор ва унинг таркиб топиб, ривожланишига хос бўлган умумий хусусиятлар ҳакида сўз юритадиган бўлсак, у холда қуйидагиларни алохида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз:

1.Иқтисодиетни ривожлантириш андозалари ўзгарди. Яъни миқдорий кўрсаткичлардан сифат кўрсаткичларига устуворлик берилди.Товар ва хизматларнинг сифати катта аҳамият касб этмоқда.

2. Илмий – техника тараққиетининг жадаллашуви натижасида кичик бизнес корхоналари фаолияти учун зарур бўлган техникалар, масалан, мини ускуналар, микропроцессорлар, мини ЭХМлар пайдо бўлди.

3. Истеъмолчилар руҳиятининг ўзгариши натижасида уларда стандарт товарлар сотиб олишга бўлган қизиқиш кескин сўнди. Бир сўз билан айтганда талабнинг табақалашуви ва истеъмолнинг индивидуаллашуви юз берди.

Яқинда қабул қилинган мамлакатимиз Президентининг фармонлари ва қарорлари тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг мустаќкам ҳимоясини таъминлаш, уларнинг иқтисодиетдаги ўрни ва аҳамиятини тубдан оширишга қаратилган. Чунки тадбиркорлик, айниқса, унинг кичик бизнес шакли иқтисодий тараққиетнинг муҳим омили сифатида нафақат жамиятнинг миллий ва маънавий салоҳиятини оширишга кўмаклашади, балки ҳар бир инсонинг маҳорати ва қобилиятини рўйобга чиқариш учун қулай замин яратади.

Иқтисодий ва илмий – техникавий салоҳияти юқори мамлакатларда давлат сиесатининг асосий йўналишларидан бири кичик бизнесни қўллаб – қувватлаш билан боғлиқ. Ушбу мамлакатларда кичик бизнес улушига барча корхоналарининг 90-95% ва ялпи ички маҳсулотларининг 40% атрофида тўғри келади.

Айниқса,кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. У ўзининг фаолият соҳасини ва ихтисослашувини тез ўзгартира олиш туфайли ва фан – техника янгиликларини фаол ўзлаштириш имконига эга. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик рақобат муҳити ривожланишига ердам беради ва шу билан иқтисодиетнинг монополлашув даражасини камайтиради ҳамда мулкдорларни шакллантиришнинг асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Ҳажмининг кичиклиги унинг оммовийлигига сабаб бўлади ва шунинг учун ҳам янги ишчи ўринларини яратишда тадбиркорликнинг ушбу шакли ҳаетда, амалиетда қўл келади.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисдаги маърузасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш йўналишлари ҳақида тўхталиб, кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштириш, кўламини кенгайтириш муҳим устувор вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади ва кичик бизнес учун қўшимча кафолат, имтиез ва шарт – шароитлар яратиб улушини камида 45 фоизда етказиш вазифасини қўяди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтириш, иқтисодий тараққиетининг муҳим омилларидан бири сифатида унинг устувор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб – қувватлашга ва шу асосда одамларда мулкдорлик туйғусини уйғотишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда нисбатан қисқа вақт ичида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уни юритиш учун зарар бўлган ҳудудий – меъерий асос яратилди.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида»ги ва шу каби бошқа Ўзбекистон Республикаси қонунлари тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда қатор имтиез ва имкониятлар яратиб, уни қўллаб – қувватлаш ҳамда ҳимоялашга кафолат беради.

Жамият тараққиетининг муҳим омили сифатида тадбиркорлик, айниқса, кичик ва хусусий бизнес шаклларининг фаолият юритиши учун қулай шарт – шароит яратиш, янги ташкил этилаетган тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишни енгиллаштириш, юқори ликвидли маҳсулотлар, хом-аше ва материалларни очиқ биржа савдоларида сотишни ташкил этишга қаратилган чора – тадбирлар, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлашга доир қарорлар ушбу йўналишда кенг имкониятлар очиб берди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўли билан замонавий , диверсификацияланган ва кучли рақобатга бардош берадиган иқтисодиётни шакллантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатлари сақланишини таъминламоқда.

Перейти на страницу: 1 2 3 4