Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини давлат томонидан куллаб кувватлаш. Чет эл тажрибаси.

Бундай қўллаб – қувватлаш сўнги йилларда тобора кенгайиб, кучайиб бормоқда. Кичик бизнесни ривожлантириш ва қўллаб – қувватлашга, рағбатлаштиришга қаратилган янги қонун ва фармонлар нашр қилинмоқда ,бу ҳақда юқорида айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича Маҳкамалараро кенгаш ишлаб турибди. Ушбу кенгаш тадбиркорлик секторини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб – қувватлашнинг бозор иқтисодиети тамойилларидан келиб чиқадиган асосий йўналишлари, шакл ва усулларини белгилайди, кичик бизнеснинг умумий мафкурасини шакллантиради.

Вазирлар маҳкамаси қошида кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолият кўрсатмоқда . Унинг ҳузурида бешта ишчи гуруҳи ташкил қилинган.

Давлат томонидан берилаетган ердамдан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорликнинг барпо этилиши ва ривожланиши мобайнида тадбиркорларнинг ноҳукумат ва ва нотижорат ташкилотларига бирлашиш йўли билан ўз – ўзини қўллаб – қувватлаш шакллари тобора кенг тарқалмоқда. Ушбу кенгаш республика минтақаларида кичик бизнесни ривожлантириш бўйича муайян чора тадбирларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади шу муаммоларни ҳал қилиш бўйича соҳа органларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб – қувватлаш кўлами ҳар бир мамалакат иқтисодий – ижтимоий ва сиесий аҳволи ҳолатинидан келиб чиқади. Шунинг учун бу борада аниқ йўл ва кўрсатамалар мавжуд бўлмасада, мавжуд тажрибаларга таяниб қуйидаги йўналишларни тавсия этишимиз мумкин:

- давлат бюджети маблағлари эвазига қўллаб – қувватлаш;

- ҳар хил фондлар ва уюшмалар маблағлари ҳисобига;

- ахборотлар билан доимий равишда таъминлаб бориш ва ҳоказо.

Бу борада мамалакатимизда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишига бевосита кўмак берувчи, уни қўллаб – қувватловчи махсус қўмиталар ва кенгашлар:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш;

-Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш давлат қўмитаси каби махсус идоралар ташкил этилди;

Мамлакат миқесида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб – қувватлаш ҳамда рағбатлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бу идораларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Маҳаллий органлар, ҳокимликлар ҳудудий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб –қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича ўз дастурларини ишлаб чиқадилар ҳамда амалга ошириладилар.

Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси ҳар йили келгуси йилнинг давлат бюджети лойиҳаларини Олий Мажлисида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тавсия этади. Муҳокама жараенида кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни раҳбатлантириш дастури лойиҳасини киритади ва ҳар йили давлат бюджетидан шу мақсадлар учун маблаҳлар ажратиш кўзда тутилади.

Бугунги кундаги асосий вазифа мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг рақобатбардошлигини ривожлантиришни рағбатлантириш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларни яратиш бўлса, бошқа томондан унга моддий ва молиявий ресурслар киритиш кўзда тутилади. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш оқилона дотациялар, солиқ солиш, кредитлаш, суғурталаш ва инвестициялашдаги имтиезли тартиблар ва ҳоказолар шаклида намоен бўлиши керак. Бу ҳолда у боқимандаликни раўбатлантириш бўлмайди ва кичик корхоналар томонидан доимий ҳолат еки рақобатбардошлик ва рентабелликни оширишнинг асосий манбаи сифатида қаралмайди. Замонавий шароитларда давлат кўмагининг асосий тамойили бизнесни - маъмурий-директив бошқаришни аста-секин қисқартириш ва бозор хўжалигини нормал юритиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш бўлмоўи лозим. Давлат кўмаги тармоқли, географик, миллий, тарихий хусусиятлар ва анъаналар, шунингдек, хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда тадбиркорликнинг рақобатбардошлигини ривожлантириш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар, омиллар яратиш сифатида намоен бўлмоўи керак. Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим вазифаси - кичик корхоналарга тенг ҳуқуқларни таъминлаш, кичик ва йирикроқ корхоналар ўртасидаги хўжалик имкониятлари бўйича фарқни имкон қадар камайтириш, ўзбекистон хўжалигининг бозор тизимини шакллантиришнинг базавий жараенларида кичик ва йирик тадбиркорликнинг энг мақбул нисбатини таъминлашдан иборат. Бу, биринчи галда, рақобатли бозор мусобақасида тенг ҳуқуқлиликни, фаолият турини эркин танлаш шароитида тадбиркорлик фаолиятини юритишда тенг имкониятлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, имкониятлари ва таваккалчилигини аниқ белгилашдир. Бунда ижтимоий, иқтисодий, юридик, сиесий ва бошқа қулай шароитлар мавжуд бўлсагина бизнесни муваффақиятли ривожлантириш мумкин.

Перейти на страницу: 1 2 3 4