Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини давлат томонидан куллаб кувватлаш. Чет эл тажрибаси.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш, иқтисодий ўсишнинг макроиқтисодий мутаносиблиги ва барқарор суръатларини, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашишини таъминлаш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, экспорт қилувчилар, саноатнинг етакчи тармоқлари корхоналари ҳамда кичик бизнесни аниқ қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш сора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПФ-4058-сонли Фармони қабул қилинди. Подробное описание купить права на мусоровоз у нас на сайте.

Дастурда кўрсатилишича, кичик бизнес ривожланишини қўллаб-қувватлашни кучайтириш, аҳоли бандлигига ва янги иш ўринларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида[1]:

1. Кичик бизнес корхоналарининг банк кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш:

· айланма маблағларни тўлдириш бўйича кредит беришнинг максимал муддатини 12 ойдан 18 ойгача узайтириш;

· янги ташкил этилаётган кичик бизнес ва хусусий корхоналарни устувор асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан белгиланган нормалар доирасида Имтиёзли кредитлаш жамғармаси ресурс базасини кенгайтириш йўналтирадиган суммаларини 2 баравар ошириш;

· Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21мартдаги 2564-сонли фармони асосида Имтиёзли кредитлаш жамғармасидан берилган кредитлар бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатини узайтириш;

· микрокредитбанкка 72 млрд.сўм ҳажмида бериладиган қўшимча ресурсларни кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтириш.

2. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Миллий банк, Асака-банк, Ўзсаноатқурилиш банк ва Пахтабанк учун экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларга чет эжлда замонавий технологиялар ва жиҳозлар харид қилиш бўйича инвестициявий лойиҳаларни молиялаш мақсадида йиллик 5 фоиздан ошмайдиган ставка бўйича ва ҳар бир кредит суммаси 3 млн. долл.дан ортиқ бўлмаган миқдорда кредит линияларини очиш.

3. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес лойиҳаларини молиялаш учун ОТБ, ИТБ, КФВ, ХХР Ҳукумати ва бошқа манбалар ҳисобидан кредит линияларини жалб этиш.

4. 2009 йил 1 январидан бошлаб саноат соҳасида фаолият юритаётган кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасини 8 дан 7 фоизга қисқартириш.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17апрелдаги ПҚ-325 - сонли қарорига кўра белгиланган рўйхат асосида молиявий, маиший ва бошқа хизматлар кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарни 3 йил муддатга (2009-2011 йиллар) ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилиш.

6. Қуйидагилар муассислари дивидендларини 5 йил муддатга солиққа тортишдан озод этиш: нодавлат хўжалик юритувчи субъектларнинг капитализация, инвестицияларга йўналтирилган маблағлари, аввал олинган кредитлар бўйича ҳисоб-китоблар қисми; микрофирмалар ва кичик корхоналар (жисмоний шахслар томонидан олинадиган дивидендлар қисми).

7. Республиканинг барча шаҳарлари ва туманларидан мухандислик коммуникацияларига эга нотурар-жой фондининг фойдаланилмаётган объектларининг инвентаризациясини ўтказиш ҳамда уларни Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланадиган минимал ставкалар бўйича ким ошди савдоси орқали кичик бизнес корхоналарига ижарага бериш;

8. 2009 йилда хўжалик юритувчи субъектларни текширишни камида 30 фоизга қисқартириш.

Бу тадбирлар иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан яхшилаш, тижорат банкларининг маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга қўйиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун асос бўлмоқда.

Ўз навбатида, банк тизими Президентимиз И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган Инқирозга қарши чоралар дастурининг бажарилиши доирасида иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича сезиларли молиявий кўмак кўрсатиб келмоқда. Хусусан, бугунги кунда 78 та банкрот корхона молиявий соғломлаштириш мақсадида тижорат банклари балансига олинган. Шундан, 30 та корхона техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланиб, ишлаб чиқариш қувватлари тикланиши таъминланиб, банклар томонидан янги инвесторларга сотилди.

Банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотишнинг (балансига беришнинг) механизмлари қуйидагилардан иборат:

Перейти на страницу: 1 2 3 4