Кичик бизнесни қўллаб қувватлаш соҳасидаги баъзи бир мамалакатлар тажрибасининг қисқача баенини келтирамиз.

АҚШ. 1953 йидаеқ бутун мамлакат бўйича вакилларнинг кенг тармоғига эга кичик бизнес ишлари бўйича маъмурият ташкил қилинган эди, унда 4 минг ходимлар хизмат қиладилар. Бу ташкилот фаолиятининг асосий йўналиши шахсий ишни очиш ва олиб боришда ердам беришдан иборат.

Кўп сонли жамоатчилик ташкилотлари – савдо палатаси, саноатчиларнинг миллий ассоциацияси, савдо, қишлоқ хўжаликдаги ҳар хил ассоциациялар, клублар, гуруҳлар ва ҳоказо кичик бизнесни қўллаб қувватлашга ердам кўрсатадилар. АҚШда кичик корхоналар солиқ имтиезлардан фойдаланмайдилар, аммо субсидиялар, дотациялар, молиявий кафолатлар билан қўллаб қувватланадилар.

Япония. Кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб – қувватлашда кичик ва ўрта бизнес бўйича бошқарма, КЎК ривожлантириш бўйича давлат корпорацияси, молиялаштириш бўйича миллий корпарация, КЎК ассоциацияларнинг бутун япон федерацияси, КЎК бутун япон маркази ва бошқалар фаолият юритадалар.

Хитой. Хитойда олиб борилаетган солиқ ва молиявий сиесати, ташқи савдо, инвестицион сиесат соҳаларида ислоҳотларнинг чуқурлашуви кичик ва ўрта корхоналарнинг тез ривожланишига ердам берган.

Қурилиш матариаллари ишлаб чиқаришнинг 70% , тайер кийим кечакларни 40% қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг 80% КЎК нинг улушига тўғри келади.

Жанубий Корея. 1995 йилда КЎК маҳсулоти экспортининг салмоғи мамалакат умумий экспорт ҳажмининг 30% ни ташкил қилган ва 50 млрд АҚШ долларига етган. Бунга катта банк кредитлари ердам берган.

Кредит пул сиесати шундай қурилганки, тижорат банклари ўз қарзларининг 30% ини КЎКга беришга мажбурлар.

Мамлакатдаги кичик бизнес федерацияси, КБ банки, технологияларни суғурта қилиш федерацияси, савдо ва саноат вазирлиги КЎКларнинг ривожланишига ердам беради.

Саноатни ривожлантириш сиесатининг ажралмас қисми сифатида КБнинг ривожланишини қўллаб – қувватлаш сиесати соҳасида йирик қонунчилик базаси ташкил қилинган: КБни рағбатлантириш ҳақидаги дикрет, КБнинг субконтрактли ишларини рағбатлантириш ҳақидаги қонун. фақат КБ ишлаб чиқарадиган товарлар рўйхати КБ ўзаро фонди ҳақидаги қоидалар КБ бошқарув барқарорлиги ва бошқалар.

Ердам, биринчи навбатда юқори экспорт салоҳиятига эга бўлган корхоналарга кўрсатилади.

Голландия. Бу мамалакатда КБни қўллаб – қувватлаш учун кўпгина ташкилотлар мавжуд:

· КБ учун голланд кенгаши;

· КБ масалалари бўйича тадқиқотлар ва консалтинг институти (иқтисодий ва ижтимоий дастурларни ишлаб чиқади);

· КБ учун сиесатнинг қироллик федерацияси;

· Ижтимоий бизнес ташкилотлари соҳавий аломат бўйича иш берувчилар ва ходимларнинг ҳамкорлигини таъминлайдилар;

· Савдо палатаси – консталтинг хизматлари кўрсатади;

Тадбиркорлар ўз фаолиятларини учун жавобгарликнинг тўлагича ўз зиммаларига оладилар, ҳукумат эса ердамчи ролни ўйнайди. Аммо, шунга қарамасдан, давлат катта ердам кўрсатади. Иқтисодиет вазирлиги қошида КБ хизматлари бўйича бош директорат ташкил қилинган. Маҳаллий ҳокимиятлар корхоналарни тузиш, бизнес – марказларни ташкил қилиш, тадбиркорлик фаолиятига лицензия бериш масалалари бўйича махсус хизматларни бажарадилар.

Миллий даражада КБ қўллаб – қувватлаш сиесати давлатнинг топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи вазирликлар ва муассасалар томонидан назорат қилинади.

Перейти на страницу: 1 2 3 4